Учебник на узбекском языке.
Асарларида инсоннинг табиат устидан ҳукмронликка интилишини қоралаган Жек Лондон ҳикояларида бир хил тоифадаги турфа феълатворли кишилар ҳаёти ва улар тийнатидаги эврилишларни акс эттиради. Улар эркка интиладилар, ўз бурч ва мажбуриятларини ҳар хил шароитларда синаб кўрадилар, ҳаёт машаққатларида тобланадилар. Адиб ўз ҳикояларида инсон энг оғир шароитларда ҳам ожиз эмаслигини исботлайди. Барчаси инсоннинг руҳияти, маънавий дунёси ҳамда иродасига боғлиқ.
Мазкур тўпламга Жек Лондон ижодининг турли босқичларида яратилган ҳикоялари ва эсселари жамланган бўлиб, улар, шубҳасиз, ўқувчи ботинида бурилиш ясайди.
Тўплам кенг китобхонлар аудиторияси ва адабиёт ихлос-мандларига мўлжалланган.








