Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017

Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017.

Учебник на узбекском языке.

   «Уста ва Маргарита» бизга қай бир жиҳати билан қадрли? Ундаги қайси манзаралар бизни ўзига ром этган? Асарда қандай оҳанрабо борки, адабиёт ихлосмандлари ҳар гал у ҳақда янги-янги фикрларни ўртага ташлайдилар?
Биз асарнинг сюжети ҳақида умумий фикр билдиришдан йироқмиз. Шуниси аниқки, «Уста ва Маргарита»ни ўқиган миллион ўқувчининг қалбидан миллион хил фикр, миллион хил тасаввур ўтади. Уни ҳар ким ўз қарашларига мослаб таҳлил қилади, ундан ўзига маънавий озуқа олади. Романдаги ҳар бир қаҳрамон билан боғлиқ воқеалар ўқувчи қалбидан шундай чуқур ўрин эгаллайдики, китобхон ҳам психологик, ҳам фантастикага йўғрилган бу асарни кучли ҳис-ҳаяжонсиз ёхуд осон унутилиб кетадиган воқеадек қабул қилолмайди. Асар мутолааси ўқувчидан алоҳида эътиборни ва мутолаага маълум бир тайёргарликни талаб этади.
Демак, азиз китобхонларимизни ушбу асар мутолаасига ва айни пайтда асар мутолаасидан кейинги янги баҳсга чорлаб қоламиз.

Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017


ҲЕЧ ҚАЧОН БЕГОНАЛАР БИЛАН ГАПЛАШМАНГ.
Баҳор кунларининг бирида, дим оқшом чоғида Москвадаги Патриарх кўли хиёбонида икки киши пайдо бўлди. Уларнинг бири ёзлик кулранг костюм-шим кийган, паст бўйли, миқти гавдали, тақирбош, соқол-мўйлови силлиқ олинган, кўзига ғайритабиий катталикдаги қора мугуз гардишли кўзойнак таққан, ҳали хийлагина янги шляпасини қўлига олиб олган эди. Иккинчиси – жингалак сочи малларанг, катак матодан тикилган кепкасини энсасига суриб кийган яғриндор йигит – эгнига катак кўйлак, ғижимланган шим, оёғига қора шиппак кийган эди.

Бу таништирганларимиздан биринчиси Москвадаги энг йирик адабий уюшмалардан бирида (унинг қисқартирилган номи МАССОЛИТ эди) правление раиси, айни пайтда бир қалин бадиий журналнинг муҳаррири лавозимида ишловчи Михаил Александрович Берлиоз, унинг ёш ҳамроҳи эса – шоир Иван Николаевич Понирёв бўлиб, у ўз асарларига Бездомний тахаллуси билан имзо чекарди.

МУНДАРИЖА.
Михаил Булгаков романи ҳақида.
БИРИНЧИ ҚИСМ.
Биринчи боб. Ҳеч қачон бегоналар билан гаплашманг.
Иккинчи боб. Понтий Пилат.
Учинчи боб. Еттинчи далил.
Тўртинчи боб. Таъқиб.
Бешинчи боб. Бу Грибоедовда бўлган эди.
Олтинчи боб. Шизофрения деганлари тўғри чиқди.
Еттинчи боб. Бехосият уй.
Саккизинчи боб. Профессор билан шоир ўртасида даҳанаки жанг.
Тўққизинчи боб. Коровьёвнинг найранглари.
Ўнинчи боб. Ялтадан хабарлар.
Ўн биринчи боб. Икки Иван.
Ўн иккинчи боб. Сеҳргарлик ва унинг фош этилиши.
Ўн учинчи боб. Қаҳрамоннинг пайдо бўлиши.
Ўн тўртинчи боб. Хўрозга тасанно.
Ўн бешинчи боб. Никонор Ивановичнинг туши.
Ўн олтинчи боб. Қатл.
Ўн еттинчи боб. Беҳаловат кун.
Ўн саккизинчи боб. Кўнгилсиз ташрифлар.
ИККИНЧИ ҚИСМ.
Ўн тўққизинчи боб. Маргарита.
Йигирманчи боб. Азазеллонинг ёғупаси.
Йигирма биринчи боб. Парвоз.
Йигирма иккинчи боб. Шамлар ёруғида.
Йигирма учинчи боб. Иблис ҳузурида оламшумул бал.
Йигирма тўртинчи боб. Устанинг халос этилиши.
Йигирма бешинчи боб. Прокураторнинг кириафлик Иудани қутқармоқчи бўлгани.
Йигирма олтинчи боб. Дафн.
Йигирма еттинчи боб. 50-хонадоннинг тугатилиши.
Йигирма саккизинчи боб. Коровьёв билан Бегемотнинг охирги найранглари.
Йигирма тўққизинчи боб. Уста билан Маргаританинг қисмати аниқ.
Ўттизинчи боб. Риҳлат пайти келди!.
Ўттиз биринчи боб. Чумчуқтепада.
Ўттиз иккинчи боб. Гуноҳдан ўтиш ва мангу макон.
Хотима.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Уста ва Маргарита, Роман, Булгаков М., 2017 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 13:31:51