Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017

Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017.

Учебник на узбекском языке.

  «Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи, Нобель мукофоти совриндори Габриэл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади. Ўз даврида Франц Кафка, Марсел Пруст, Уильям Фолкнер, Жеймс Жойс асарлари Маркес дунёқараши, бадиий тафаккури ривожига сезиларли таъсир кўрсатган ва мана шундай ички вулқонлар натижаси ўлароқ адиб номини оламга ёйган буюк асарлар дунёга келган. Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир ва мазкур асар ўз даврида ёзувчига катта шон-шуҳрат келтирган. Маркеснинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: «Бузрукнинг кузи» – мени тоабад унутилишдан сақлагувчи асардир». Асар мутолааси орқали зийрак китобхонларимизни Маркесча ҳайратлар оламига етаклаймиз.

Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017


Бузрукнинг кузи.
Ўлаксахўр калхатлар ҳафтанинг охирида деразаларнинг сим тўрларини чўқиб йиртиб, деразалар ва айвон орқали президент саройига кирдилар, қанотларини қоқиб, сарой пучмоқларида қотиб қолган вақтнинг бўғиқ ҳавосини тўзғитиб юбордилар ва ниҳоят, душанба куни эрта тонг чоғида шаҳар ўзининг пўпанак босган бутун улуғворлиги билан асрий карахтликка чўмган уйқусидан уйғонди; фақат шундан кейингина биз ичкарига киришга журъат этдик, ҳолбуки, шунгача ичимизда баъзи бир энг ботирларимиз нураган истеҳком деворларини ёриб ўтиш, бошқа бировларимиз эса бош дарвозани ҳўкиз араваларнинг шотилари билан уриб йиқитишни таклиф қилган бўлсалар-да, бунга ҳеч қандай ҳожат қолмаганлиги аён бўлди, бинобарин, қўлимиз тегмасданоқ алмисоқдан қолган замонларда Уилям Деймпернинг замбарак ўқларига дош берган ушбу темир қопланган дарвозалар ўзидан ўзи ланг очилиб кетди ва мана ниҳоят, биз ўтмишга қадам қўйдик ва сал бўлмаса ҳокими мутлақнинг харобага айланган ушбу улкан уясида ҳаво етишмай бўғилиб ўлаёздик, ҳар ҳолда бунда ҳатто сукунат ҳам чирик, нур ғира-шира, мана шу қалқиб турган беқарор ёруғликда барча нарсалар мубҳам кўринарди; тош пилталари қушқўнмас ўти чиқиб, ўрнидан кўчиб ёрилиб ётган ташқи ҳовлида биз қочиб кетган қўриқчилар пала-партиш улоқтирган қурол-яроғлари, аслаҳа-анжомларга дуч келдик, устига якшанба дастурхони ёзилган, қалашиб ётган идишларда саросима ичида ташлаб кетилган овқатларнинг сарқитлари сасиб-бижғиган узун тахта столни кўрдик, ярим қоронғи бадқовоқ бино олдидан чиқдик, бунда бир маҳаллар маҳкама жойлашганди, бунда уюм-уюм кўриб чиқилмаган иш қоғозлари устидан заҳарли, йилтироқ қўзиқоринлар бодраб чиққан, туссиз қўланса гуллар очилган, ишларнинг кўрилиши эса энг бемаъни, энг салиқасиз ҳаётдан ҳам кўра узоқроқ чўзилган эди; биз яна бу ҳовлида шоҳсупа тепасига купел ўрнатилганини кўрдик, бу саройда истиқомат қилганларнинг бешта авлоди унда чўқинтирилган эди.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Бузрукнинг кузи, Роман, Маркес Г.Г., 2017 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 12:01:38