Мартин Иден, Лондон Ж., 2015

По кнопке выше «Купить бумажную книгу» можно купить эту книгу с доставкой по всей России и похожие книги по самой лучшей цене в бумажном виде на сайтах официальных интернет магазинов Лабиринт, Озон, Буквоед, Читай-город, Литрес, My-shop, Book24, Books.ru.

По кнопке «Купить и скачать электронную книгу» можно купить эту книгу в электронном виде в официальном интернет магазине «Литрес», если она у них есть в наличии, и потом ее скачать на их сайте.

По кнопке «Найти похожие материалы на других сайтах» можно искать похожие материалы на других сайтах.

On the buttons above you can buy the book in official online stores Labirint, Ozon and others. Also you can search related and similar materials on other sites.

Ссылки на файлы заблокированы по запросу правообладателей.

Links to files are blocked at the request of copyright holders.


Мартин Иден, Лондон Ж., 2015.

Учебник на узбекском языке.

  «Камолот кутубхонаси» рукнида чоп этилаётган Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романи кўпчиликнинг талаб ва истаклари асосида нашрга тайёрланди. Уни муаллифнинг ўзига хос автобиографик асари дейиш мумкин. Чунки Ж.Лондоннинг ўзи ҳам асар қаҳрамони каби қашшоқ оиладан чиққан ва ўзининг саъй-ҳаракатлари ҳамда ирода кучи билан адабиёт оламида довруғ қозонди.
Инсон ва жамият, жамиятдаги кескин синфий табақаланиш, унинг инсон ҳаётидаги фалсафий-ижтимоий аҳамияти бундан юз йиллар аввал қанчалар долзарб бўлган бўлса, айни дамда ҳам шундай долзарб саналади.
Бой хонадон қизини севиб қолгач, соф муҳаббат туфайли рўёдек туйилган орзуга интилган Мартин ўша орзусига эришганда, унинг сароб эканини англаб етади. Бу орзуни у эмас, севган қизи Руфь эмас, балки жамият ва унинг шафқатсиз қонунлари саробга айлантиради. Мартин тушунган нарсани Руфь ҳеч қачон англаб етолмаганидек, қиз ардоқлаган қадриятлар ҳам Мартин учун ҳамиша бегона бўлиб қолаверади.
Асар мутолаасидан сўнг китобхон ҳар қандай жамият ва тузумда чин инсон бўлиш, буни англай олиш энг юксак ва олий қадрият эканини ҳис қилади.

Мартин Иден, Лондон Ж., 2015


БИРИНЧИ БОБ.
Олдинда келаётган йигит ясси калит билан эшикни очди. Унинг ортидан келаётган шериги остонани ҳатлаб ўтишдан аввал, бошидан кепкасини апил-тапил юлқиб олди. Эгнидаги дағал одми кийимдан денгиз ҳиди анқиб турарди; йигит каттакон залга кирди-ю, ноқулай вазиятга тушиб қолди. Кепкасини қаёққа қўйишни билмай, уни буклаб чўнтагига тиқиб қўймоқчи бўлган эди, ҳамроҳи қўлидан олди, буни у шундай осон, шундай табиий ҳаракат билан бажардики, йи гитнинг кўнгли тоғдек кўтарилиб кетди. «Аҳволим қанақалигини тушуняпти, – деган хаёл лип этиб ўтди миясидан, – у мени шарманда қилмайди».

Оёқ остидаги пол йигитга гўё денгиз тўлқинида дам пастга тушиб, дам баландга кўтарилаётган палубадай туюлганидан, ҳамроҳи орқасидан оёқларини кериб, ҳар қадамда чайқалиб юриб борарди. Палубада айқалиб-чайқалиб юришга одатланиб қолган йигит учун бу кенг хоналар жудаям тор туюлди, у ҳар қадамда елкаси билан эшикнинг ёндорига тегиб кетишдан, ё камин устига қўйилган безак ашёларидан биронтасини туртиб тушириб юборишдан қўрқарди. У ўзини гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга ташлар ва шу ҳаракати билан ўз тасаввуридагина мавжуд бўлган хатарни яна зўрайтирарди.

Купить .
Дата публикации:






Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 12:36:15