Куйган кўнгил фарёди, Новеллалар ва афсоналар, Цвейг С., 2016

Куйган кўнгил фарёди, Новеллалар ва афсоналар, Цвейг С., 2016.

Учебник на узбекском языке.

  Улуғ австрия ёзувчиси Стефан Цвейгнинг асарлари аёл қалбининг нозик кечинмаларини ҳаққоний ва бор мураккаблигича тасвирлаб бериши билан ажралиб туради. Бу хусусият айниқса унинг «Мураббия», «Номаълум аёл мактуби», «Бир аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат» каби новеллаларида яққол кўринади.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга ҳам биз адибнинг энг сара асарларини жамладик. Ишончимиз комил, бу асарларни ўқиганингизда қалбингизда авваллари ҳеч қачон туймаган ноаниқ бир туйғу гавдаланади. Бу туйғу одамлар оломони ичида аслида сизнинг ким эканлигингиз, мақомингиз қандай – шу каби саволларга воқеалар силсиласи, қаҳрамонлар ички олами билан танишиш асносида ечим топасиз.

Куйган кўнгил фарёди, Новеллалар ва афсоналар, Цвейг С., 2016


МУРАББИЯ.
Чироқ ўчган. Хонада опа-сингил ёлғиз. Орага чўккан қоронғиликдан фақат ўринлари хиёл оқариб кўринади. Енгил нафас олишларидан ухлаб қолишганга ўхшарди.
– Ҳей, – деган ўн икки яшар қизнинг овози эшитилди; қиз даъват сасини зим-зиё тун қўйнига ҳадиксираб оҳиста ирғитгандай.
– Ҳа, нима дейсан? – опаси ётган жойида жавоб берди, бу қиз укасидан бир ёш катта, холос.
– Ҳали ухлаганинг йўқми? Хайрият. Мен... сенга бир нима айтмоқчийдим.
Жимликни шитирлаган овоз бузди. Кичкинаси қўзғалиб, бир нимани кутгандай қараб турди: кўзлари ялтиради.
– Биласанми... сенга айтмоқчийдим... Олдин ўзинг айт-чи, фройлейндаги ўзгаришни сездингми?

Опаси жавоб беришдан олдин ўйланиб олгач:
– Ҳа, – деди, – лекин сабабига ақлим етмаяпти. Илгаригидай қаттиққўл эмас. Яқинда икки кун қаторасига дарсимни тайёрламовдим ҳам, ҳеч нима демади. Иннайкин, ўзиям алланечук... нима дейишимни ҳам билмайман. Хуллас, биз билан ҳам иши бўлмай қолди: қачон қарасанг, кўздан панада, ўйин-кулгиларни ҳам йиғиштириб қўйди.

МУНДАРИЖА.
МУРАББИЯ (Шариф Толибов таржимаси).
ВАҲИМА (Маҳкам Маҳмудов таржимаси).
НОМАЪЛУМ АЁЛ МАКТУБИ (Шариф Толибов таржимаси).
БИР АЁЛ ҲАЁТИДАН ЙИГИРМА ТЎРТ СОАТ (Шариф Толибов таржимаси).
КУЙГАН КЎНГИЛ ФАРЁДИ (Ўткир Ҳошимов таржимаси).
УЧИНЧИ КАБУТАР ҲАҚИДА АФСОНА (Маҳкам Маҳмудов таржимаси).
ЭГИЗАК ҚИЗЛАР РИВОЯТИ (Маҳкам Маҳмудов таржимаси).



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Куйган кўнгил фарёди, Новеллалар ва афсоналар, Цвейг С., 2016 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 12:40:51