Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015

Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015.

Учебник на узбекском языке.

  Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан тар-киб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романи-ни такдим этади.
Асар 1866 йидда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган.
Китоб узбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақса-димиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шуҳрат қозон-ган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.
«Камбағаллик айб эмас, бирок; йўқчидик - иллат. Биринчи-сида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонаждаридан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Универ-ситетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўгқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фо-жиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли - жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.
Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.

Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015


БИРИНЧИ ҚИСМ.
Июлнинг бошларида кунлар ғоятда исиб кетган, оқшом тушаётган чоғлар эди, ёш бир йигит торроқ С - кўчасида ўзи ижара қилиб турган ҳужрадан чиқиб, К - кўприги томон беқарор қадам ташлаб оҳиста юриб кетди.

У зиналардан туша туриб, бир амаллаб уй бекасига чап бериб ўтди. Унинг ҳужраси беш қаватли баланд бинонинг болохонасида жойлашган бўлиб, одам турадиган жойдан кура кўпроқ жавонга ўхшаб кетар эди. Бу ер да унинг ейиш-ичиши, кийим-кечагига ҳам қараб туришар, уй бекасининг ўзи эса бир қават пастдаги алоҳида хонадонда яшар эди. Йигит қачон кўчага чиқадиган бўлса уй бекасининг доимо ланг очиқ турадиган ошхона эшиги олдидан утиши керак эди. Ва ҳар сафар очиқ эшик олдидан ўтар экан, йигитнинг юраги аллақандай сирқираб кетар, пўкиллаб ура бошлар, бундан ўзи ҳам уялар, ғаши келиб юзини буриштирар эди. У бекадан бошданоёқ қарзга ботиб яшар, шунинг учун ҳам унга дуч келишдан ўзини олиб қочарди.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 12:37:46