Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Ёш авлодни комил инсонлар қилиб тарбиялашда ўтмиш маданиятимиз, айниқса, Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг маънавий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Таъбир жоиз бўлса, бу мерос бугун билан ўтмишни боғловчи кўприк вазифасини ўтайди. Рисолада алломаларнинг ибратли ҳаёт йўллари, жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссалари ва бизга қолдирган бебаҳо мерослари хусусида фикр юритилади. Отанинг ўз фарзанди билан маърифий суҳбатлари асосида юзага келган бу китоб нафақат ёшларни, балки катталарни ҳам бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
МУҲАММАД ИБН ИСМОИЛ АЛ-БУХОРИЙ.
Катталарга нисбатан болалар билан мулоқот анчагина мушкул, деган фикрга балки сиз ҳам қўшиларсиз. Қолаверса, ижтимоий муносабатлар тизимида юз бераётган ўзгаришлар, айниқса, ҳаётимизга турли-туман ахборот ҳамда алоқа воситаларининг кириб келиши кишилар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини чеклаб қўйяпти. Бундан оила доирасидаги мулоқот ҳам мустасно эмас. Яширишнинг ҳржати йўқ — ҳаммамизда ҳам болаларимиз билан мулоқот имконият- лари охирги йилларда анчагина чекланиб қрлди. Буни икки хил ҳолат билан изоҳлаш мумкин: биринчидан, биз катталар меҳнат ва хизматдан ортиб, болаларимиз учун вақг ажрата олмаётганлигимиз бўлса, иккинчидан, оиламизнинг кичик аъзолари — болаларимиз билан муло- қот қилиш лаёқатимизни секин-аста йўқотиб бораяпмиз. Шу ўринда жиндай изоҳ ўринли бўлади, деб ўйлайман. Гап шундаки, болалар билан бўладиган мулоқотимиз уларнинг ёш хусусиятлари ҳамда эмоционал ва интеллектуал эҳгиёжларини қондирадиган даражада бўлсагина, улар учун фойдали бўлади. Аксинча эса!?...
Бугун уйга хизматдан анча кеч қайтдим. Ювиниб, овқатланишга ўтирган ҳам эдимки, қизим бир даста китоб ва қоғозларини қўлтиқтаганча қаршимга келиб ўтириб олди. Мен ундан одатдагидай ўқишлари қандайлигини сўраган бўлдим.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Аждодлар жасорати, Қизим билан суҳбат, Насридцинов Ч., 2012 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Теги: книга на узбекском языке :: литература :: Насридцинов
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Предыдущие статьи:
- Ko zlaringda bormi yulduzing, She’rlar, Zulfiya, 2021
- Shohruh va Gavharshod, Tarixiy roman, Qodirov Р., 2021
- Тоғлар ҳам қарийди, Ҳикоялар, Ахтамқули, 2011
- Nodir hikoyatlar, Avfiy M., 2011