Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ” романида давримиз нафаси якқол ҳис қилинади. Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йўлида мехнат қилаётган фидойи ва бунёдкор замондошларимиз ҳакида адиб ўзига хос жозибали, ширали тилда хикоя килади. Уларнинг ёрқин, ранг-баранг образларини яратади. Роман қаҳрамонлари Дилшодбек ва Гулсахарнинг пок, самимий севгиси кўнгилларни беихтиёр жунбишга келтиради. Китобхон бу ёшлар тақдирига бефарқ қолмайди, уларга хайрихохдик билан қарайди.
Ёрқин образлар, ранг-баранг кечинмалар ўқувчини беихтиёр ўзига жалб этади.
Шунингдек, китобдан ўрин олган бошқа асарлар хам китобхонга манзур бўлишига ишонамиз.
ТИТРАЁТГАН ТОҒ.
Овлоқ кир-тепаликлар қўйнидаги Қипчок кишлоғини қок иккига бўлиб темир йўл ўтди. Тошқолоқ, лойсувоқ уй-жойлар листа пўчоғидек сочилиб ётган бу сокин худудга ўзгача бир хаёт кириб келди. Одамлар сахармардонда Қувондиқ махсумнинг азонидан эмас, бахайбат машиналар гулдуросидан уйғониб кетадиган бўлиб қолишди. Қадрдон қий-тезак исига газ ва корамойнинг ўткир, ачимсиқ қўлансаси коришиб кетди. Таранг тортилган тасмадек темир йўл устида дорбозчасига қулоч ёйиб, ким ўзарга юриш овул болаларининг эрмагига айланиб қолди.
Бир ойча аввал кишлоқнинг ичу таши беомон жанг майдонини эслатар эди. Чанг-тўзон кўтариб ишлаётган техникалар тповқин-сурони, қурувчи-йўлсозларнинг гохо қувноқ, гох.0 тажанг қийқириклари қулоқларни коматга келтирар, устларига тупроқ, шағал уюмлари ортилган автомашиналар, узун-кисқа хартумли автокранлар сертупрок, ўйдим-чукур йўлларда гулдурос солиб юришар эди.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Титраётган тоғ, Бўрихон Л., 2018 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Теги: книга на узбекском языке :: литература :: Бўрихон
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Следующие учебники и книги:
- Meshpolvon jangga otlandi, Obidjon A.
- Qaysar mushukcha, Tasawurni boyituvchi ertaklar, Nishonova F., 2016
- 0099 raqamli yolg onchi, Qissa va hikoyalar, Obidjon A., 2014
Предыдущие статьи:
- Шайтонваччанинг найранглари, Учинчи китоб, Эркин Малик, 2014
- Oliyjanob kishilar, O smirlar uchun hikoyatlar, rivoyatlar va masallar, Ahmedov M., 2018
- Filcha Yasha, Muhamedjanov A., 2013
- Qarga qaqimchi, Adashboyev T., 2014