Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Ушбу китобга дунё миқёсида машҳур адиб, «Нобель» мукофоти совриндори Э.Хемингуэйнинг энг сара асарлари киритилган. «Чол ва денгиз» қиссасида инсоннинг улуғлиги, ундаги ирода ва матонат, оқиллик ва азму қароридан оғишмаслик ўзгача талқинда акс этган.
«Алвидо, қурол» романи эса қаҳрамонларнинг фикр-хаёллари, кечмишлари, урушнинг инсоният бошига солган мудҳиш кулфатлари ҳақида ўйлашга, тинчликнинг қадрига етишга чорлайди.
Серқирра ижодкорнинг миллионлаб нусхаларда чоп этилган асарларини мутолаа қилишга шошилинг, азиз китобхон.
Қисса.
Чол қайиқда ёлғиз ўзи Гольфстримда балиқ овларди. Денгизга чиқаётганига мана саксон тўрт кун ҳам тўлди, аммо ҳали биронта балиқ тутганича йўқ. У билан бола қирқ кун бирга бўлди. Ҳадеганда қўли қуруқ қайтавергач, ота-онаси унга энди чолнинг ўтакетган Salao, яъни «ўлгудай омади юришмаган одам» эканини айтиб, бундан буён бошқа қайиқда денгизга чиқиш кераклигини қулоғига қуйдилар. Ҳақиқатан ҳам биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ бу қайиқда балиқ деса арзигудай учта балиқ тутиб келишди. Деярли ҳар куни чолнинг ден£издан қуруқ қайтаётганлигини кўриб бола ич-ичидан эзилар эди. У чолнинг усқуналари, чангак, гарпун ва мачтага ўралган елканларини ташиб олишгани қирғоққа келарди. Дағал матодан тўқилган елкан ямалавериб, ола-қуроқ бўлиб кетган, ўроғлиқ ҳолда.яксони чиққан полкнинг яловига ўхшарди.
Чол ориқ ва ҳолдан тойган, энсасини чуқур ажинлар тилиб ўтган, бетлари эса куёш нурининг тропик денгиз юзидан акс этиб чиқишидан пайдо бўладиган беозор тери ракининг жигарранг доғлари билан қопланган эди.
Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Чол ва денгиз, Қисса, Алвидо, қурол, Роман, Хемингуэй Э., 2015 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.
Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу
Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:
Теги: книга на узбекском языке :: художественная литература :: Хемингуэй :: роман
Смотрите также учебники, книги и учебные материалы:
Следующие учебники и книги:
- Bahouddin Naqshband, 1318-1389, 2022
- Ahmad Farg oniy, 798-865, 2022
- Sinchalak, Qissa, Qahhor A., 2021
- Abu Ali ibn Sino, 980-1037, 2022
Предыдущие статьи:
- Alisher Navoiy, 1441-1501, 2022
- Mittivoy va Karlson, Lindgren A., 2014
- Dilda ishq daryochadir, Vohidov E., 2020
- Сокровище Нифлунгов, Балобанова Е., Петерсон О., 1996