Хорижий мамлакатларда фан-техника ва инновация сиёсати, Исаджанов А.А., Содиқов З.Р., Ғуломова Г.П., 2016

Хорижий мамлакатларда фан-техника ва инновация сиёсати, Исаджанов А.А., Содиқов З.Р., Ғуломова Г.П., 2016.

Учебник на узбекском языке.

  Мазкур ўқув қўлланма хорижий мамлакатларда фан-техника ва инновация сиёсати, миллий инновация тизимини шакллантириш, инновацион тадбиркорлик, уни қўллаб-қувватловчи инфратузилмани ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни таҳлил қилишга бағишланган бўлиб, асосан, Тошкент ислом университети 5231100 – «Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар» бакалавр таълим йўналиши талабалари, 5А231001 – «Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик» магистратура
мутахассислиги магистрантлари, шунингдек, иқтисодчи мутахассислар учун мўлжалланган.
Нашр Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан молиялаштирилган А-2-041 (А-2-042) – «Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар билан инновацион-инвестицион ҳамкорлигининг устуворликлари ва ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги лойиҳа доирасида амалга оширилган.

Хорижий мамлакатларда фан-техника ва инновация сиёсати, Исаджанов А.А., Содиқов З.Р., Ғуломова Г.П., 2016


Миллий инновация тизими: моҳияти ва хусусиятлари.
Миллий инновация тизимларини (МИТ) шакллантириш концепцияси ўтган асрнинг 80-йиллар бошидан ривожлана бошлади. Бунда «миллий» сўзи тавсифи айнан «давлат» инновация тизими деган мазмунни англатади.

Миллий инновация тизими – миллий чегара доирасидаги инновацион жараёнларни таъминлаб берадиган ва миллий қадриятларга, маданий анъаналарга, сиёсий ва маданий хусусиятларга эга ҳуқуқ, молиявий ва ижтимоий тавсифга эга институтлар мажмуи доирасида илмий билимлар ва технологияларни яратиш ва тижоратлаштириш билан банд узвий боғлиқ ташкилотлар (тузилмалар) мажмуидир. МИТни ривожлантириш стретегияси давлат томонидан ўт казилаётган макроиқтисодий сиёсат, норматив-ҳуқуқий таъминот, давлатнинг бевосита ва билвосита аралашуви шакллари, илмий-технологик ва саноат салоҳияти ҳолати, ички товар бозорлари, меҳнат бозорлари ҳамда тарихий ва маданий анъана-қадриятлар ва хусусиятлар орқали белгиланади.

МУНДАРИЖА.
Кириш.
I БОБ. ИННОВАЦИЯ СИЁСАТИ ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ.
1.1.Инновация, инновация фаолияти ва инновация сиёсати моҳияти.
1.2. Иқтисодий ўсиш ва инновация жараёнининг назарий моделлари.
1.3. Миллий инновация тизими: моҳияти ва хусусиятлари.
1.4. Давлат инновацион сиёсатини шакллантириш ва унинг асосий йўналишлари.
II БОБ. ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ ГЛОБАЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ.
2.1. Ривожланган мамлакатларнинг миллий инновация тизими.
2.2. Илмий-техникавий ва инновацион тараққиёт ХХР миллий иқтисодиёти ривожланишининг муҳим омили сифатида.
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ.
3.1. Ўзбекистон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш тенденциялари.
3.2. Ўзбекистонда инновацион ривожланишнинг устувор йўналишлари.
3.3. Инновацион ривожланиш инфратузилмаси.
3.4. Инновацион жараёнларнинг молиялаштириш тизими.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Хорижий мамлакатларда фан-техника ва инновация сиёсати, Исаджанов А.А., Содиқов З.Р., Ғуломова Г.П., 2016 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: :: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-03-29 07:37:56