Книги по художественной литературе на узбекском языке.
Истиқлол даври ўзбек адабиётининг навқирон намоёндаси, истеъдодли шоир Сафар Оллоёрнинг ушбу китоби – “Танланган асарлар” тўпламининг дастлабки жилди олдинги китобларида эълон қилинмаган янги, турли йилларда ёзилган бир-биридан ажойиб туркум шеърлар ва, умуман, адабиётда илк бор муаллиф томонидан кашф этилган энг ихчам поэтик жанр – қўшсатрлардан тартиб берилганлиги билан зукко назм мухлислари учун ҳам, талабчан адабиётшунос мутахассислар учун ҳам эътиборга сазовор қимматли туҳфадир. Шу боисдан, Сафар Оллоёрнинг шеъриятимиздаги ўзига хос ёрқин овози, теран фалсафий рамзий-мажозий ифода услуби, сермазмун ижодий кузатувлари, чин инсоний самимиятга йўғрилган нафис фасоҳат олами энг талабчан ва зукко шеърхон-ихлосмандларни ҳам бадиий жиҳатдан тўла қаноатлантиришига ишонамиз.








