Тентакнинг ҳаёт тажрибаси, ёҳуд кўзинг очилишига калит, Кўзойнакдан қутулиш, Норбеков М., 2013

Тентакнинг ҳаёт тажрибаси, ёҳуд кўзинг очилишига калит, Кўзойнакдан қутулиш, Норбеков М., 2013.

Учебник на узбекском языке.

  Сиз қўлингизда жуда антиқа китобни ушлаб турибсиз. Бу шунчаки кўриш қобилиятини қайта тиклашга ўргатиш бўйича қўлланма эмас, сурункали касаллар в а омадсизлар учун шунчаки фалсафий рисола эмас, балки ҳаракат дастуридир. Бу ерда мустақил экспертлар Ҳалқаро асоциацияси томонидан 1998 йилгача маълум бўлган муқобил соғломлаштириш тизимлар орасида энг самарали, деб топилган тизим таърифланган. Бу китобнинг жанрини белгилаш қийин. Балки бундайи хали бўлмаганлигидандир.
Унинг муаллифи, Мирзакарим Норбеков — ёрқин ва кучли шахе. У — эзгулик йўлидан бораётган ҳаётбахш нур, яхшилик, меҳрмуҳаббат жангчиси — ўз кетидан ўзлигини англашга чанқоқ бўлганларни эргаштириб келмоқда.
Бу китоб ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Ҳеч бир одамни! Кимдадир у салбий туйғулар ва тажовузкорликни уйғотиши мумкин, кимдир эса унинг антиқа тузилиши замирида ўзи учун ҳақиқий ва юксак маъноларни топиши мумкин. Бир сўз билан айтганда Сиз қўлингизда сатрлар орасида ўциш, қалб кўзи билан кўриш, нарсаларнинг асл моҳиятини билиш қобилиятини аниқловчи тест китобини ушлаб турибсиз.
Чин дилдан тест синовларидан муваффақиятли ўтишингизни тилаймиз.

Тентакнинг ҳаёт тажрибаси, ёҳуд кўзинг очилишига калит, Кўзойнакдан қутулиш, Норбеков М., 2013


Ўзича ақллиларнинг энг кенг тарқалган биринчи тоифаси.
Бу тоифадаги касаллар учун соғайиб кетиш масаласи уларнинг ҳаётдаги якка-ю ягона мақсадидир. Бир тасаввур қилиб кўринг, яшашдан мақсадсоғайиб кетиш.

Шу мақсадга эришганингиздан кейин нима бўлади?
Эрталаб турдингиз. Ҳеч қаерингиз оғримайди. Шифокорлар қабулига боришнинг кераги йўқ. Аҳволингиздан нолиб бировга шикоят қилишга асос йўқ. Қилишга иш йўқ.

Атрофингизда қандайдир бўшлиқ пайдо бўлади, чунки касаллик барча ҳаётий жараёнлар унинг атрофида айланиб турган марказ эди. Сиз мақсадни йўқотиб қўйдингиз — ахир бу даҳшатку!
Энди ўзингиз ўзгаришингизга, йиллар давомида одатга айланиб, мустаҳкам ўрнашиб қолган бутун турмуш тарзингизни ўзгартиришингизга тўғри келади.

Устига-устак ўзинга нисбатан эътиборга чанқоқликни енгиш керак бўлади. Ахир эндиликда бошқаларни қийнаб қонини ичишга асос қолмадида. Чанқоқни эса қондириш керак.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Тентакнинг ҳаёт тажрибаси, ёҳуд кўзинг очилишига калит, Кўзойнакдан қутулиш, Норбеков М., 2013 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: :: ::


Следующие учебники и книги:
Предыдущие статьи:


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 08:48:14