Робинзонлар мактаби, Кисса, Жюль Верн, 2016

Робинзонлар мактаби, Кисса, Жюль Верн, 2016.

Учебник на узбекском языке.

   Жаҳон мумтоз адабиётининг дарғаларидан бири, буюк француз адиби Жюль Верн (1828 -1905) тенги йуқ саргузаштнавис, ўз замонасидан илгарилаб кетган бетимсол фантаст эди. Мана, қарийб бир ярим асрдирки, Верн асарларининг оддий ва халқчил, айни пайтда ўзида мардлик, ирода ва садоқат каби юксак фазилатларни мужассам этган қаҳрамонлари жаҳон китобсеварларини ҳаяжонга солиб келмовда. Энди ўзбек китобхонлари ҳам таниқли адиб буюк меросининг бир қисми бўлган «Музлар исканжасида» ва «Робинзонлар мактаби» асарлари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Жиддий саргузашт асар саналувчи «Музлар исканжасида» киссаси ёзувчи ижодининг илк даврида - 1855 йилда ёзилган бўлса, комедик чизгиларга бой «Роибнзонлар мактаби» саргузашт романи 1882 йилда дунё юзини курди.
Турли тақдирлар, қаҳрамонлар ва фавқулодда қизиқарли бурилишларга бой мазкур икки асар ўзбек саргузашт ишқибозлари учун том маънода муносиб совға бўлади деган умиддамиз.

Робинзонлар мактаби, Кисса, Жюль Верн, 2016


ЖАН КОРНБЮТНИНГ РЕЖАСИ.
Ғамхўр қўшнилар Марини олиб кетишди. Капитан ёрдамчиси Андрэ Васлинг қарияга ўғлининг бошига тушган фожиа ҳақида гапириб берди. Кема кундалигига бу хусусда қуйидаги маълумот қайд этилганди:
«26 апрель. Мальстрим' кенглиги. Жануби-ғарбдан эсаётган даҳшатли довул қутурмоқда. Бўрон туфайли елканларини йиғиб, ҳаракатдан тўхтаб турган кемада қандайдир нотаниш шхунадан фалокат сигнали олинди. Олд мачта ва елканларидан айрилган номаълум шхунани оқим ва шамол Мальстрим гирдоби тарафга суриб кетаётганди. Уни муқаррар ҳалокат кутаётганини кўргач, капитан Луи Корнбют нотаниш денгизчиларга ёрдам беришга қарор қилди. Бунга команданинг ҳамма аъзолари қарши эди. Аммо капитан шлюпкани сувга тушириб, матрос Кортруа ва рулевой Пьер Нукэ билан қайивдан жой олди. Улар туман орасида олислаб, кўринмай кетгунча, «Навниҳол шунқор» бортидагилар кўз узмасдан кузатиб туришди. Денгизни тун қоронғилиги қоплади.

МУНДАРИЖА.
МУЗЛАР ИСКАНЖАСИДА.
Биринчи 6о6. Мотам байроғи.
Иккинчи 6о6. Жан Корнбютнинг режаси.
Учинчи 6о6. Умид учқуни.
Тўртинчи 6о6. Музлар исканжасида.
Бешинчи 6о6. Ливерпуль ороли.
Олтинчи 6о6. Зилзила.
Еттинчи 6о6. Қишнинг қайғуси.
Саккизинчи 6о6. Маслаҳат.
Тўққизинчи 6о6. Қордан қурчлган кулба.
Ўнинчи 6о6. Тириклар сағанаси.
Ўн биринчи 6о6. Тутун ва фарёд.
Ўн иккинчи 6о6. Кемага қайтиш.
Ўн учинчи 6о6. Чаённинг қилмиши.
Ўн тўртинчи 6о6. Ҳалокат ёқасида.
Ўн бешинчи 6о6. Оқ айиқлар тажовузи.
Ўн олтинчи 6о6. Хотима.
РОБИНЗОНЛАР МАКТАБИ.
Биринчи 6о6. Агар китобхон хоҳласа, Тинч океанидан орол сотиб олмоқ ҳам мумкинлиги хусусида.
Иккинчи 6о6. Санфранцисколик Уильям Кольдерупнинг стоктонлик Таскинар билан рақобатлашгани хусусида.
Учинчи 6о6. Фина Холланей билан Годфри Морган фортепьяно оҳанглари жўровозлигида суҳбатлашганлари хусусида.
Тўрт инчи 6о6. Минбаъд Тартелетт аталувчи Т.Артелеттнинг номайи аъмоли билан
китобхоннинг батафсил таништирилмоғи хусусида.
Бешинчи 6о6. Саёҳат тараддуди бошлангани ва сайёз^ларнинг муваффақиятли жўнаб кетишгани хусусида.
Олтинчи 6о6. Китобхоннинг янги персонаж билан танишмоғига зарурат туғилгани хусусида.
Еттинчи 6о6. Уильям Кольдеруп кемасини бежиз суғурта қилдирмаганига китобхон ўзи амин бўлмоғи хусусида.
Саккизинчи 6о6. Годфрининг сайёҳлик васвасаси борасида армонли ўйлар сургани хусусида.
Тўққизинчи 6о6. Робинзон касбида ишкал жиҳатлар ҳам мавжудлиги ўз исботини топгани хусусида.
Ўнинчи 6о6. Кема ҳалокатига йўлиққан ҳар қандай жафокаш не қилса, Годфрининг ҳам худди ўшандай йўл туггани хусусида.
Ўн биринчи 6о6. Каҳрамонларимиз бошпана топмоқ қайғусини чекканлари ва алалоқибат ушбу муаммони рисоладагидай ҳал этганлари хусусида.
Ўн иккинчи 6о6. Яшин тушиши айни муддао бўлгани хусусида.
Ўн учинчи 6о6. Годфрининг кўзига яна енгнл тутун кўрингани, аммо бу гал у оролнинг бошқа тарафида экани хусусида.
Ўн тўртинчи 6о6. Годфрининг денгиз соҳилидан совга топиб олгани ва уни бажонидил қабул этгани хусусида.
Ўн бешинчи 6о6. Ҳақиқий ёхуд хаёлий Робинзон ҳаётида лоақал бир марта учрамоғи кутиладиган ҳодисанинг содир бўлгани хусусида.
Ўн олтинчи 6о6. Қўққисдан бўлиб ўтган фавқулодда ҳодисанинг баёни хусусида.
Ўн еттинчи боб. Рақс муаллими Тартелеттнинг милтиги чинакам мўъжизаларга қодир эканлиги хусусида.
Ўн саккизинчи 6о6. Полинезиялик ҳабашнинг ахлоқий ва жисмоний тарбияланиши хусусида.
Ўн тўққизинчи 6о6. Шундоқ ҳам ўта чигал вазиятнинг баттар, ҳатто беш баттар чигаллашгани хусусида.
Йигирманчи 6о6. Тартелеттнинг оролдан кетмоқ қутқусида ўламан саттор деб, муттасил оёқ тираганлиги хусусида.
Йигирма биринчи боб. Карефинотунинг ақл бовар қилмас луқма ташлагани хусусида.
Йигирма иккинчи 6о6. Ҳалигача пинҳон бўлмиш барча сирларнинг бирйўла ошкор бўлгани хусусида.
ТАРЖИМОНДАН.



Бесплатно скачать электронную книгу в удобном формате, смотреть и читать:
Скачать книгу Робинзонлар мактаби, Кисса, Жюль Верн, 2016 - fileskachat.com, быстрое и бесплатное скачивание.

Скачать pdf
Ниже можно купить эту книгу по лучшей цене со скидкой с доставкой по всей России.Купить эту книгу



Скачать - pdf - Яндекс.Диск.
Дата публикации:





Теги: ::


 


 

Книги, учебники, обучение по разделам




Не нашёл? Найди:





2024-12-22 19:30:45