Жиноят ва жазо, Роман, Достоевский Ф., 2015.
Учебник на узбекском языке.
Жаҳон ва ўзбек адабиётининг дурдона асарларидан тар-киб топган «Камолот кутубхонаси» рукни бу гал атоқли рус ёзувчиси Фёдор Достоевскийнинг «Жиноят ва жазо» романи-ни такдим этади.
Асар 1866 йидда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган.
Китоб узбек тилида бундан аввал 1977 йилда чоп этилган. Қарийб 40 йилдан кейин асарни қайта нашр этишдан мақса-димиз, бугунги китобхонларимизни ўз даврида шуҳрат қозон-ган асар - талаба ҳаётидан аянчли драма билан таништириш.
«Камбағаллик айб эмас, бирок; йўқчидик - иллат. Биринчи-сида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди», асардаги персонаждаридан бири бош қаҳрамонга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Универ-ситетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўгқчиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқеига эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фо-жиали жиҳати - қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли - жиноятни жазосиз қолишига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади.
Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
